Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда кўзни бўяшда ишлатилган 8,2 минг йиллик тошқалам топилди
Қаламнинг учида араб, Ўртаер денгизи ва Жанубий Осиё маданиятида кўзни бўяшда фойдаланилган қора бўёқ излари сақланиб қолган.
Измирдаги Ешилова тепалиги қўрғонида олиб борилган қазишма ишлари давомида туркиялик археологлар бундан 8,2 минг йил олдин кўзни бўяшда фойдаланилган тошқаламни топди, деб хабар беради Arkeonews.
Қайд этилишича, қаламнинг учида араб, Ўртаер денгизи ва Жанубий Осиё маданиятида кўзни бўяшда фойдаланилган қора бўёқ излари сақланиб қолган.
Тошқаламнинг узунлиги 9,5 сантиметр бўлиб, у ҳозирга қадар топилган энг қадимий сурма ҳисобланади.
Тадқиқотчиларнинг ҳисоблашича, бўёқ таркибида сурма косметикасининг асосий компоненти бўлган марганец оксиди мавжуд бўлиб, у кўз қовоғи учун ишлатилган. Ҳозирда ушбу бўёқ излари таҳлилга юборилган.
Эге университети профессори Зафар Дериннинг сўзларига кўра, ушбу топилма Эгей денгизидаги аёллар бундан 8,2 минг йил олдин ҳам ўзининг ташқи кўринишига алоҳида эътибор қаратганига далил бўла олади. Олдинроқ археологлар тақинчоқлар учун мўлжалланган идишларни ҳам топган эди — бу Измир ҳудудида 8500-6500 йил олдин ҳам цивилизация бўлганини тасдиқлай олади.
Аввалроқ Полшада машҳур астроном Николай Коперникка тегишли бўлган 500 йиллик циркул топилганди. Ушбу циркул Ян Матейконинг «Коперник. Худо билан суҳбат» картинасида тасвирланган. Артефакт охирги 500 йил давомида қалъа боғлари ичида ётган.
Мавзуга оид
14:07 / 23.03.2026
Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди
10:13 / 17.03.2026
Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026