Ўзбекистон элчиси Франция президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг янги элчиси Нодир Ғаниев Франция президенти Эммануэл Макронга ишонч ёрлиқларини топширди.
Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда Франция президенти Тошкент ва Париж ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболини юксак баҳолади.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2023 йил ноябр ойида Самарқандга расмий ташрифини илиқ таассуротлар билан эслаб, олий даражадаги сиёсий мулоқотни давом эттириш ва Ўзбекистон билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш тарафдори эканлигини таъкидлади.
Франция етакчисига Ўзбекистон элчиси билан бир қаторда яна 20 та хорижий мамлакатларнинг элчилари ўз ишонч ёрлиқларини топширдилар.
Франция президенти элчиларни ушбу лавозимга киришишлари билан табриклаб, уларга икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги дипломатик фаолиятларида улкан зафарлар тилади.
Маълумот учун, Нодир Ғаниев 13 июл куни Париж шаҳрига Ўзбекистоннинг янги элчиси сифатида етиб келганди. У шу кунга қадар Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.
Нодир Ғаниев 53 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик университетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келмоқда. У марказий аппаратда ва мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.
Швецияга элчи бўлиб тайинланишидан олдин ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
13:52 / 20.11.2024
Франция Ўзбекистонда француз тилини ўргатиш жараёнини йўлга қўяди
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024