Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
Франция президенти АҚШ билан ҳамкорликни истисно этмади, лекин ўз «манфаатлари ва қадриятлари»ни ҳимоя қилишини айтди.
Энди Франция ва Германия «янада суверен» Европа қуриш учун ҳаракат қилади, деди Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг Х саҳифасида Доналд Трампни АҚШ президентлик сайловидаги ғалаба билан табриклаганидан кейин.
Шу тариқа, Макрон Германия канцлери Олаф Шолц билан сайлов якунлари бўйича ўтказган телефон суҳбати ҳақида гапирди. «Биз янада якдил, кучлироқ ва суверен Европани қуриш учун ҳаракат қиламиз», деб ёзди у.
Шу билан бирга, Франция президенти АҚШ билан ҳамкорликни истисно этмади, лекин Париж ўз «манфаатлари ва қадриятларини» ҳимоя қилишини айтди.
Мавзуга оид
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
10:39 / 11.06.2026
Трампнинг таҳдиди ортидан АҚШ Эрон бўйлаб янги зарбалар йўллади
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
20:52 / 09.06.2026