Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги янги Hills Blue ТЖМда хонадонлар сотуви бошланди
Пойтахт марказидаги қулай жойлашув, замонавий шаҳар услуби, урбанизациянинг янги босқичини ўзида намоён қилган Hills Blue – премиум хонадонлар ва бизнес марказдан иборат.
12 сентябр куни Тошкентда янги Hills Blue мажмуасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Компания хонадонлар сотувини бошлади.
Мажмуа шунчаки яшаш учун эмас – яхши яшаш учун
Замонавий дизайн ва юқори сифатли материаллар билан қурилаётган мажмуанинг ўзига хос тартиби ва концепцияси шаҳарнинг замонавий имижига мувофиқ келади. Бу ерда истиқомат қилувчи аҳолига:
- Сифатли қурилган хонадонлар;
- Йирик ресторан ва овқатланиш шохобчалари;
- Жамоат ишлари учун махсус зона ва дам олиш майдонлари;
- Пойтахтдаги йирик теннис кортларидан бири, соғломлаштириш марказлари, бассейнлар ва болалар майдончалари;
- Ўқув муассасалари ва савдо нуқталари тақдим этилади.

Лойиҳанинг асосий буюртмачиси қурилиш, туризм, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида кўп йиллик тажрибага эга Hills Group компанияси ҳисобланади.
“Биз ҳамкорлар билан бирга 2 йилдан зиёд вақт Hills Blue турар жой мажмуаси лойиҳасини тайёрладик. Лойиҳанинг меъморий жиҳатига Туркиянинг “Hasan Sözüneri Mimarlık” компанияси масъул бўлди, техник назоратни эса, Франциянинг “Burau Veritas” инспекция-сертификатлаш компанияси амалга оширди, қурилиш билан боғлиқ барча масалаларни “Aysel Group” ўз зиммасига олди. Барча ҳамкорлар ўз соҳаларида етакчи эксперт саналади. “Aysel Group” ҳисобида Ўзбекистон Миллий банки, InfinBANKʼнинг бинолари, “Ташкентлэнд” аквапарки, Grand Mir меҳмонхонасини қуриш, шунингдек, Урганч, Бухоро ва Самарқанд аэропортларини қайта таъмирлаш кабилар мавжуд”, — дейди Hills Blue лойиҳаси раҳбари Азизбек Каримов.

Hills Blue’ни танлаш учун сабаблар
Мажмуа пойтахтнинг марказий туманларидан бирида шаҳар шовқинидан холи, Япон боғи ва аквапарк ёнида жойлашган. Транспорт мақсадида эса метронинг Бодомзор бекатига атиги 5 дақиқалик масофада. Тошкентдаги кўкаламзор нуқталар Ҳайвонот боғи ва Ботаника боғига эса автомобилда бир неча дақиқаларда етиб олиш мумкин.
Hills Blue ТЖМ – 4,7 гектар ҳудудда жойлашган кенг кўламли лойиҳа бўлиб, 44 қаватли марказий бинони ва бешта 22 қаватли турар жой блокларини, яна бир қанча кўп қаватли биноларни ўз ичига олади.
“Биз лойиҳанинг ҳар бир жиҳатига: зилзилабардошликдан то экологик тозаликкача эътибор бердик. Масалан, Ўзбекистон учун долзарб бўлган сейсмик синовларни ўтказиш учун япон мутахассисларни таклиф этдик. Мажмуа биносининг юқори зилзилабардошлигини қозиқоёқли пойдевор конструкцияси таъминлайди, унда юқори тоифадаги А500 классдаги 51 664 тонна темир арматура ва М600 классдаги бетон ишлатилган. Мажмуа қуёш панелларидан то генератор ва сув резервуаригача – ҳар қандай шароитда сиз учун қулай ҳаётни таъминлайдиган технологиялар билан жиҳозланган”, - дейди лойиҳанинг меъморий ҳамкори “Hasan Sözüneri Mimarlık” меъморлик компанияси раҳбари Ҳасан Созунери.

Сотув учун чегирмалар ва бизнес учун имкониятлар
Сотув учун 2700 дан ортиқ алоҳида апартаментлар таклиф этилади, уларнинг майдони бирдан тўрт хонагача бўлиб, ҳар бир хонадонда балкон мавжуд. Хонадонлар white-box ҳолатида (пардозлашдан олдинги ҳолатда) сотилади, яъни барча деворлар, хона бўлинма пардеворлари, коммуникациялар ва дераза ромлари ўрнатилган. Якуний дизайн-лойиҳани ҳар бир оила ўз эҳтиёжларига кўра танлаши мумкин.
Электромобиллар учун махсус зарядлаш станциялари мавжуд. Юқори сифатли технологик ва тезкор лифтлар билан жиҳозланган, бутун мажмуа учун алоҳида генератор ва умумий сув резервуари электр энергияси таъминотидан узлуксиз фойдаланишни таъминлайди. Сувни иситиш тизими эса томлардаги қуёш генерацияси орқали таъминланади.
Hills Blue мажмуаси шаҳарнинг замонавий ҳаётига янги қўшилган муҳим бир қўшилма бўлиб, ундаги юқори сифатли қулайликлар ва жамоат масканлари резидентларга комфорт ва осойишта ҳаёт таъминлашга қаратилган.

Асосий 44 қаватли бинонинг пастки қаватларида ишчи ҳудудлар, юқори қаватида эса овал минорада ҳашаматли ресторан жойлашган, у ерда пойтахтнинг ажойиб маназараси намоён бўлади. Блоклар атрофини ландшафт дизайни, спорт майдончалари ва сайр ҳудудларига эга кўкаламзор ҳудуд қамраб олади.
Айни пайтда хонадонлар учун 100 фоиз тўловда 30 фоизлик чегирмалар эълон қилинган. Бошқа тўлов усулларида ҳам чегирмалар тақдим этилади – муҳими ҳар бир мижоз учун қулайлик яратиш.
Hills Blue ТЖМда хонадонлар сотиб олиш тўғрисида батафсил ахборотни компания офисида олиш мумкин.
Телефон: +998 55 516 55 55
Сайт: https://hillsblue.uz/ru
Реклама