Ўзбекистон | 08:50 / 20.09.2024
3612
1 дақиқада ўқилади

Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда тўлов топшириқномаларини юборишда муаммолар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Солиқ қўмитаси бунга муносабат билдирди.

Фото: Солиқ қўмитаси

Сентябр ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини хабардор қилмаган. Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган.

Хусусан, шу ой бошидан Tenge bank 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва Kapitalbank 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган.

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди.

Мавзуга оид