Жамият | 09:10 / 20.09.2024
8669
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тез ёрдам ходими ёлғон хабар тарқатгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги «16-горболница» гўштдан заҳарланганлар билан тўлмоқда» мазмунидаги видео-хабар тарқалди. Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси бу бўйича маълумот берди. 

Фото: Kun.uz

Хабарга кўра, Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси шуни маълум қиладики, овқатдан заҳарланганлик бўйича Бошқарма ҳамда унинг туман бўлимларига шошилинч хабарнома келиб тушмаган.

Шунингдек, шифохона ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланилганда, видео-хабарда заҳарланганлик ҳақида маълумот берган фуқаро тез ёрдам ходими эканлиги ва ёлғон хабар тарқатганлиги аниқланди. 

Ходим ёлғон хабар тарқатганлиги туфайли прокуратура органи ушбу ишни кўриб чиқаётганлиги маълум қилинди.

Мавзуга оид