Хабарга кўра, Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси шуни маълум қиладики, овқатдан заҳарланганлик бўйича Бошқарма ҳамда унинг туман бўлимларига шошилинч хабарнома келиб тушмаган.
Шунингдек, шифохона ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланилганда, видео-хабарда заҳарланганлик ҳақида маълумот берган фуқаро тез ёрдам ходими эканлиги ва ёлғон хабар тарқатганлиги аниқланди.
Ходим ёлғон хабар тарқатганлиги туфайли прокуратура органи ушбу ишни кўриб чиқаётганлиги маълум қилинди.











