Россия компанияси Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда иш билан таъминлаш таклифини билдирди
Ўзбекистон бош консули Жаҳонгир Пармонов Россиянинг "Кейтеринбург" федерал озиқ-овқат компанияси раҳбари Руслан Долженко билан учрашди.
Унда Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошлар ҳуқуқий ҳимояси, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар тўғрисида фикр алмашилди.
Руслан Долженко "Кейтеринбург" компанияси Свердловск вилоятида ўз фаолиятини кенгайтираётганини билдирди. Шунингдек, у янги ташкил этилаётган қувватларга 100 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда иш билан таъминлаш имконияти борлигини маълум қилди.
Мулоқот якунида таклиф этилган бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини жалб этиш мақсадида мамлакат тегишли ташкилотлари вакиллари билан алоҳида учрашув ташкил қилиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
15:53 / 07.11.2024
Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
11:30 / 31.10.2024
Уч ҳудудда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
07:50 / 26.10.2024
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди
10:20 / 21.10.2024