Жамият | 11:14
1809
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Трекер пиёдалар йўлакчасидан велосипедда ўтаётган 12 ёшли болани уриб юборди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Самарқанд шаҳридаги кўчаларнинг бирида Трекер машинаси пиёдалар йўлакчасидан велосипедда ўтаётган болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 23 сентябр куни соат 19:10ларда Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчасида Траcкер-2 машинаси пиёдалар йўлакчасидан велосипедда ўтаётган, 2012 йилда туғилган болани уриб юборган.

Оқибатда, бола тан жароҳати олиб Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид