Путин: «Бизга оддий қурол билан ҳужум ҳам ядро зарбасига асос бўлади»
Россия президенти Владимир Путин мамлакат ядро доктринасига ўзгаришлар киритиш таклиф қилинганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ноядровий давлатнинг Россияга ҳужуми ҳам ядровий жавоб учун асос бўлади. Катта эҳтимол гап Украина ҳақида кетмоқда.

Фото: kremlin.ru
Кремл расмий саҳифаларида Владимир Путин Россия Хавфсизлик кенгаши тийиб турувчи ядро кучлари бўйича доимий аъзолар йиғилишида нутқ сўзлагани акс этган видео эълон қилинди. Унда Путин амалда Украинага ядро қуроли ташлаш учун ҳуқуқий асос бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди.
Путин Петербург иқтисодий форуми давомида мамлакат ядро доктринасига ўзгартириш киритилиши мумкинлиги ҳақида гапирганди. 25 сентябрдаги йиғилишда эса доктринанинг янги таҳририга қандай ўзгаришлар киритилаётгани ҳақида гапирди.
Путинга кўра, эндиликда Россия ҳудудига ҳар қандай оддий қурол, ҳатто учувчисиз қурилма ёрдамида ҳужум қилиш ядро қуроли билан жавоб қайтаришга асос бўлади. Россия президентининг гапидан ҳар қандай қурол мамлакат томон уча бошлаганининг ўзи ўша давлатга ядро қуроли ташлаш учун асос бўлади.
«Россия мамлакат томонга ракета ёки учувчисиз қурилма ёрдамида ҳужумга старт берилгани ҳақида ишончли маълумот олган заҳоти ядро қуролидан фойдаланиш масаласини кўриб чиқиши мумкин», деган Россия президенти.
Путин Россия ядро доктринасига киритилиши таклиф қилинаётган энг асосий ўзгариш ҳақида ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозиргача фақат ядровий давлатлар ҳужуми вақтидагина ядро қуроли билан жавоб қайтариш кўзда тутилган бўлса, эндиликда ноядровий давлатлар ҳужуми ҳам ядро қуроли билан жавоб қайтаришга асос бўлади.
«Россияга ҳар қандай ноядровий давлат ядровий давлат ёрдамида ҳужум қилиши РФга биргаликда ҳужум деб қабул қилинади ва ядро қуроли билан жавоб қайтаришга асос бўлади», деди Путин.
Путин Россия суверенитетига ҳар қандай оддий қурол билан таҳдид қилиниши ҳам ядровий жавоб берига асос бўлишини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, қайсидир давлатнинг Беларусга ҳужуми ҳам Россия томонидан ядро зарбаси беришга асос бўлишини қўшимча қилди.
ТАСС ахборот агентлигининг ёзишича, тийиб турувчи ядро кучлари бўйича Хавфсизлик кенгаши йиғилиши илк марта очиқ форматда ўтган. Ушбу йиғилиш Ғарб давлатлари Россия ичкарисига узоқ масофага учадиган ракеталар билан зарба беришга рухсат этиши муҳокама қилинаётган бир вақтда кўрсатилди.
Маълумот учун, уруш бошланганидан буён тез-тез Украина дронлари Россия ҳудудини бузиб кириб ёнғинлар келтириб чиқармоқда. Айни дамда Украина Россиянинг Курск областидаги 1000 километр квадрат майдонни эгаллаб, назорат қилмоқда.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

11:05 / 05.06.2025
Зеленский: Россия бутун дунёга нафратини билдиряпти

23:40 / 04.06.2025
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль

22:24 / 04.06.2025
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп

20:34 / 04.06.2025