Жаҳон | 23:14 / 30.09.2024
3901
3 дақиқада ўқилади

Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади

Британия собиқ бош вазирининг ҳисоблашича, Эммануэл Макрон шу орқали Буюк Британияни Brexit учун жазоламоқда.

Фото: Robert Perry

Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон Ла-Манш бўғозидаги миграция инқирозида Франция президенти Эммануэл Макронни айблади. The Times газетасига кўра, Жонсон бу ҳақда келаси ой чоп этиладиган мемуарларида ёзган.

Франция раҳбари «Британия Европа Иттифоқидан (Brexit) чиққанидан кейин у жазоланиши керак, дея ҳисоблаб», бунда миграция муаммоларидан фойдаланган бўлиши мумкин.

«Менга шундай туюлмоқдаки, у муаммони қуролга айлантиряпти ва мигрантларнинг етарли миқдорда келишига яширинча рухсат бериш орқали, Британия жамиятини ақлдан оздирмоқчи ҳамда шу орқали Brexit’нинг муҳим омили — чегараларимиз устидан қайтариб олган назоратимизни бузмоқчи», — дея таъкидлайди Жонсон.

Британия собиқ бош вазирининг сўзларига кўра, бир сафар у мамлакатлар иқтисодиётини янада мустаҳкамлаш учун Макронга ҳатто Ла-Манш орқали кўприк қуриш таклифини берган. Франция президенти, Жонсоннинг айтишича, кескин «йўқ» дея жавоб қайтарган, «у гўёки очкўз британлар кўприк орқали нисбатан кам сонли мамлакатига ёпирилиб ўтадигандек даҳшатга тушганди».

Мемуарлар муаллифининг ҳисоблашича, у Америка президенти Жо Байденни Австралия, Буюк Британия ва АҚШ ўртасида ядровий сувости кемаси бўйича уч томонлама ҳарбий ҳамкорликка, жумладан, французлар билан келишувдан воз кечишга рози бўлишга кўндириш орқали барчаси учун Макрондан «қасос» олган.

Оммабоп миграция йўналиши

Муҳожирлар Британияга етиб бориш учун Ла-Маншдан бир неча бор ўтади. Улар кўпинча кичик каучук қайиқларда ташилади. Бу денгиздан ўтиш хавфли, чунки кўплаб йирик кемалар бўғоздан ўтиб, тўлқинлар ҳосил қилади. 

Британия маълум вақтдан бери каналлараро миграцияни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда, шу жумладан Франция ёрдами билан. Олдинги консерватив ҳукумат муҳожирларни ҳақиқий келиб чиқишидан қатъи назар, Руандага депортация қилиш учун «қаттиқ» механизмлардан фойдаланган. Бироқ Британиянинг янги бош вазири Кир Стармер бу дастурни тугатиш ниятида. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти