Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабалар учун янги стипендия жорий қилинади
Шавкат Мирзиёев педагогика йўналишидаги олийгоҳларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун Абдулла Авлоний номидаги стипендияни ташкил этишни таклиф қилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, бу йил 14 та мактабда педагог касбига қизиққан 10-11-синф ўқувчилари учун алоҳида синфлар ташкил этилди. Келгуси ўқув йилидан яна 60 та мактабда, жумладан, 10 та ихтисослашган мактабда бу тажриба жорий қилинади.
Келажакда ушбу синфларни тамомлаган ўқувчилар шу йўналишдаги олийгоҳларга кирса, уларга 2-курсдан мактабга бориб касбий маҳоратини ошириши учун имконият яратилади. Алоҳида қобилиятга эга талабаларга дарс ўтгани учун ойлик ҳам тўланади.
Ўқувчиси халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқитувчилар энди 150 миллион сўмгача мукофотланиши ҳам айтилди.
Мавзуга оид
17:27 / 29.05.2026
Айрим докторантларнинг стипендияси 1,7 баробарга оширилади
10:43 / 17.02.2026
Техникумларда стипендия тўлаш амалиёти жорий этилади
20:20 / 24.01.2026
Техникумларда дуал таълимда ўқиётган ўқувчиларга стипендия тўлаш йўлга қўйилади
18:57 / 10.10.2025