Ўзбекистон | 13:30
1034
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги қўшма ишчи гуруҳ тузилмоқда

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ўзаро савдони кенгайтириш ва электрон тижоратни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш учун экспертлардан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузилмоқда.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акром Алиев Туркия Савдо вазири ўринбосари Мустафо Тузжу билан учрашди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мақсадида икки давлат ўртасида имзоланган имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товарлар рўйхатини кенгайтириш, маҳсулотларга нисбатан чекловларни олиб ташлаш, савдо тартиб-қоидаларини соддалаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ўзаро савдони кенгайтириш ва электрон тижоратни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш учун икки давлат экспертларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид