Капитал қурилиш объектларининг ягона классификатори жорий этиляпти
Вазирлар Маҳкамасининг "Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини амалга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
2025 йил 1 январдан бошлаб ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари, шу жумладан илгари мавжуд бўлган ва янги ажратилаётган (реализация қилинаётган) ер участкасининг рухсат этилган фойдаланиш турига мувофиқ бўлиши шарт.
Ҳужжатда қуйидагилар белгиланган:
- капитал қурилиш объектларига ер билан узвий боғлиқ бўлган ва уларнинг мақсадли вазифасига номутаносиб зарар етказмасдан кўчириб бўлмайдиган бинолар, иншоотлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари киради;
- бир ҳудудий зонада жойлашган барча ер участкалари учун уларга туташ ер участкалари рухсат этилган ер участкалари деб тан олинади.
2025 йил 1 январдан бошлаб ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларидан фойдаланиш мақсадлари ҳар бир ҳудудий зона учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан шаҳарсозлик регламенти талабларига мувофиқ белгиланади ва Давлат шаҳарсозлик кадастри маълумотларида акс эттирилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- ер участкаларидан фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификатори;
- илгари рўйхатдан ўтказилган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом;
- Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини аниқлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти;
- Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги Маъмурий регламент;
- Ер участкасидан шартли равишда рухсат этилган фойдаланишга рухсат олиш бўйича Маъмурий регламент.
Мавзуга оид
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
16:12 / 05.11.2024
Янгийўлда “дом” қурилиши ишлар сифатсиз бажарилгани учун тўхтатилди
15:03 / 27.10.2024
Тошкентда қурилиш ташкилоти электр тармоғини узиб юборди
14:36 / 24.10.2024