Полша Ўзбекистондан металл конструкцияларини импорт қилиши мумкин
Ўзбекистон элчихонасида Полшанинг Equnico компанияси президенти Кшиштоф Длугош билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Equnico компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш, қурилиш, энергетика соҳаларида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ишлаб чиқарилган металл конструкциялари экспортини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Компания президенти Кшиштоф Длугош ташкилотнинг 2026 йилгача бўлган стратегиясида Ўзбекистондаги энергия ва тез ривожланаётган девелоперлик бозорига фаол инвестиция киритиш мақсади киритилганини маълум қилди. Унинг айтишича, Equnico Ўзбекистонда энергетика, қурилиш ҳамда битум ва бетон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга асосланган янги бизнес концепциясини яратиш жараёни устида ишламоқда.
"Ўзбекистоннинг инфратузилмани ва саноатни ривожлантириш учун фаол инвестиция киритаётгани муҳим аҳамиятга эга. Бу эса корхоналар учун янги имкониятлар яратмоқда. Ушбу имкониятлардан фойдаланиб биз Ўзбекистонда девелоперлик фаолиятини ривожлантиришни режалаштиряпмиз. Биринчи девелоперлик лойиҳаси Тошкентда турар жой майдонини қуриш бўлади", деди у.
Учрашув якунида, Ўзбекистондан Полшага металл конструкцияларини экспорт қилиш масаласини муҳокама қилиш мақсадида Кшиштоф Длугошнинг октябр ойида сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:47 / 23.11.2024
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
19:14 / 23.11.2024
Полшалик фермерлар Украина билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини тўсиб қўйди
16:02 / 20.11.2024
Варшава кўчаларидаги ўлимлар 2 баробарга камайтирилди: қандай қилиб?
11:02 / 18.11.2024