Ўрмон ёнғинлари Перу экотизими ва ёввойи табиатини яксон қилмоқда
Перуда юз бераётган ёнғинлар Aмазонка соҳилидаги ҳудудларда яшовчи ёввойи ҳайвонларга улкан талафот етказмоқда.
Перуда юз бераётган ўрмон ёнғинлари туфайли мамлакат экотизими жиддий инқирозга дуч келди — ягуар ва айиқларга хавф остида қолмоқда.
Қайд этилишича, Перуда юз бераётган ёнғинлар Амазонка соҳилидаги ҳудудларда яшовчи ёввойи ҳайвонларга улкан талафот етказмоқда. Ёнғиндан қўрққан айиқлар ўрмонлардан қочиб чиқиб, шаҳарлар атрофида истиқомат қилувчи инсонлар билан тўқнашувларга боряпти. Амазонканинг жанубий қисмидаги вазият эса ягуарлар учун ҳалокатли келди — уларнинг аксарияти чекинишига жой топа олмай, куйиб кетмоқда. Сувларни тутиб қолишда муҳим аҳамият касб этадиган яйловлар кулга айланган, бу эса даҳшатли экологик оқибатлардан дарак беради.
Кўплаб экологик ва инсон омиллари туфайли юзага келган инқироз маҳаллий ҳукуматга бўлган норозиликларни келтириб чиқарган. Эколог ва экспертлар таълим даражасини ошириш, ўрмонларни кесганлик учун қатъий чоралар кўриш ва ўсиб бораётган ушбу экологик хавфни юмшатиш учун жамоатчиликни жалб этишга чақирмоқда.
Маълумотларга кўра, 2024 йилда Перуда 10,4 мингдан ортиқ ёнғин қайд этилган бўлиб, аланга 2020 йилда ўрнатилган рекорддан 2,5 баробар кўпроқ майдонни эгаллаган. Боливия, Бразилия, Аргентина ва Парагвай каби қўшни давлатларда ҳам шу каби ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда.
«Эл-Нинодан кейин ёғингарчиликнинг қисқариши ва ҳароратнинг кўтарилиши ёнғин юзага келиш хавфини кучайтирди. Ер майдонларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун тайёрлаш йўлидаги инсон фаолияти эса ёнғинлар кўламини оширди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Бразилиядаги қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари бутун дунёда қаҳва нархининг ошишига олиб келаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:22 / 16.11.2024
Перуда Хитой сармоясига қурилган мегапорт очилди
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
21:55 / 22.10.2024
Перу собиқ президенти Алехандро Толедо пора олгани учун 20 йилга қамалди
23:08 / 21.09.2024