Жаҳон | 12:00 / 15.10.2024
1361
3 дақиқада ўқилади

Литвада «Кучли грифон» халқаро машқлари бошланди

«Кучли грифон» машғулотларида АҚШ, Буюк Британия ва Полшадан 2,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳамда 250 та техника иштирок этади.

Фото: Sean Gallup/Getty Images

14 октябр, душанба куни Литванинг Беларус билан чегараси яқинида жойлашган Пабраде шаҳридаги генерал Силвестрас Жукаускас номидаги полигонда Жемайтия пиёдалар бригадаси томонидан ташкил этилган «Кучли грифон» (Brave Griffin-2024/2)халқаро ҳарбий машғулотлари бошланди.

Маълум қилинишича, ушбу машғулотларга АҚШ, Буюк Британия ва Полшадан 2,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳамда 250 та техника жалб этилади. Литва Қуролли кучлари маълумотларига кўра, ҳар йили ўтказиладиган ушбу манёврлардан мақсад Жемайтия бригадаси бўлинмаларини иттифоқчи бўлинмалар билан ҳамкорликда мудофаа операцияларини режалаштириш ва ўтказишга ўргатишдир.

Пресс-релизда қайд этилганидек, 14 октябр куни Клайпеда – Казлу-Руда йўналиши бўйлаб, 20 октябрда эса – Казлу-Руда – Пабраде йўналиши бўйлаб ҳарбий техниканинг интенсив ҳаракатланиши режалаштирилган. «Кучли грифон» машқлари икки ҳафта, 31 октябргача давом этади.

Машқлар Россиянинг 2022 йил февралидан бери давом этаётган Украинага қарши кенг кўламли ҳарбий ҳужуми фонида ўтказилмоқда.

Германия махсус кучлари Болтиқбўйи инфратузилмасини қўриқлаш учун юборилади

Болтиқбўйи ва Шимолий денгизларда сув ости инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун Германия махсус кучларининг GSG-9 денгиз оператив бўлинмаси жалб этилади, дея хабар беради Германиянинг ARD телеканали ва Der Spiegel ҳафталик нашри 11 октябр куни хавфсизлик хизматидаги хабардор манбаларга таяниб. 

Журналистларга кўра, Болтиқ денгизидаги Шлезвиг-Голштейн федерал ерида жойлашган Нойштадт шаҳрига махсус кучларни жойлаштириш қарорини шахсан Германия ички ишлар вазири Ненси Фезер қабул қилган. «Ушбу жойлашув туфайли бўлинма денгизларда ҳам, Германия шимолида ҳам инқирозли вазиятларга тезроқ жавоб бера олади», дейилади ARD баёнотида. Канал манбаларига кўра, хавфсизлик чораларининг кучайиши «Шимолий оқим» портлашидан кейин яққол кўзга ташланиб қолган денгизлардаги инфратузилмага қарши саботаж хавфи билан боғлиқ.

Германия мунтазам равишда «Россия жосуслик кемалари» фаолиятини қайд этиб боради, улар «Шимолий ва Болтиқ денгизлари тубидаги қувурлар ва бошқа сув ости линиялари харитасини тузади», дея аниқлик киритди ARD.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти