Микроблар антисептиклар билан озиқланишни ўрганиб олди — тадқиқот
Хитойлик биологлар антисептик воситалар билан ҳам ўлдириб бўлмайдиган микробларни аниқлади. Улардан баъзилари жиддий хавф туғдириши мумкин.

Фото: Getty Images
Хитойлик олимлар кутилмаган ҳолатга дуч келди. Улар антисептик воситалар ўлдира олмайдиган микробларни аниқлади. Бунинг устига ушбу организмлар антисептикларнинг таркибий қисмлари билан озиқланади. Тадқиқот Хиан Жиатонг-Ливерпул университети мутахассислари томонидан эълон қилинди.
Биологларнинг айтишича, шаҳарларда яшовчи микроблар эволюция жараёнини бошдан кечирмоқда. Шу йўл билан улар инсонлар микробларга қарши қўллаётган воситаларга қарши курашишга уринмоқда. Бугунги кунда уларни чекланган ресурсларга эга шаҳар шароитлари ҳам чўчитолмайди. Олимлар антисептикларга мослашган бактерия турларини аниқлади.
Тадқиқотчилар бинолари кўп ҳудудларда микроблар учун озуқа моддалари етишмаслигини эслатди. Қолаверса, аҳоли ҳар доим уларни йўқ қиладиган воситалардан фойдаланади. Бу эса микробларни муҳитга мослашишга мажбур қилган. Олимлар Ҳонконгдаги метро, турар жой бинолари, жамоат муассасалари ва инсон терисидан 738 та микроорганизм намуналарини текширди. Уларнинг деярли ярми фанга номаълум бўлиб чиқди.
Мутахассислар илгари олимларга маълум бўлмаган 363 та штаммни аниқлади. Бу каби организмлар инсонлар терисида ва атроф-муҳитда яшайди. Уларнинг айримларида шаҳарлардаги саноат маҳсулотларини парчалаш учун зарур генлар бор. Улар бу маҳсулотлардан углерод ва энергия манбалари сифатида фойдаланади.
Ноодатий турлардан бири Candidatus phylum Eremiobacterota штамми эди. Илгари бу штамм фақат Антарктидада топилган. Микроблар тозалаш воситаларида мавжуд бўлган аммоний ионлари ёрдамида озиқланади. Бундан ташқари, улар кенг тарқалган дезинфексияловчи воситалар таркибидаги спиртни парчалаш қобилиятига эга. Олимларнинг таъкидлашича, бундай штаммлар соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин.
Шунингдек, тадқиқотчилар 11 та Micrococcus luteus штаммларини аниқлади. Булар иммунитет тизими заифлашган одамларда ўлимга олиб келувчи инфекцияларни келтириб чиқариши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, шифохоналар бино ичидаги турли инфекцияларни қўзғатувчи патогенлар ўчоғи бўлиши хавфи бор. Улар, айниқса, реанимация бўлимларига жиддий хавф туғдиради.
Тавсия этамиз
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Иккиламчи автомобил бозори: Lacetti, Cobalt, Spark ва Onix нархи арзонлашди
Ўзбекистон | 12:42 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мисрда 3600 йил аввал ҳукмронлик қилган сирли фиръавннинг қабри топилди
Фан-техника | 01:57
-
Хитойда институтнинг собиқ ходими жосуслик учун ўлим жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 00:55
-
Андижонда «Зил» юк машинаси ёниб кетди
Жамият | 23:42 / 19.03.2025
-
Трамп ва Путин мулоқоти: баёнотларга қараб, қандай хулосалар қилиш мумкин?
Жаҳон | 23:34 / 19.03.2025
Мавзуга оид

14:43 / 19.03.2025
Глобал исиш нафас олиш тизими саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда

07:35 / 19.03.2025
Россияда курйерларнинг маоши дипломли мутахассисларникидан ҳам юқори экани аниқланди

15:34 / 18.03.2025
АҚШда профессор 380 млн йиллик тошқолдиқларнинг чиқиндига ташлаб юборилишига сабаб бўлган университетни судга берди

08:40 / 18.03.2025