Жаҳон | 22:30 / 19.10.2024
4284
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинани НАТОга таклиф қилишга тайёр — ОАВ

Худди шу позицияни Буюк Британия ва Франция ҳам қўллаб-қувватламоқда. Аммо Германия ҳали ҳам бунга қарши.

Фото: Lisi Niesner / Reuters

АҚШ президенти Жо Байден, Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шолц ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинани НАТОга таклиф қилиш ғояси бўйича турли фикрга эга.

Le Monde нашрига кўра, тўрт нафар етакчи биринчи навбатда Володимир Зеленский томонидан тақдим этилган «ғалаба режаси»га жавобларни мувофиқлаштиришга интилмоқда. Украина президенти фикрига кўра, мақсад ўз мамлакатининг Россия билан кучлар мувозанатини ўзгартириш ва 2025 йилгача ҳарбий ҳаракатларни тугатиш бўйича музокараларни бошлаш имконини беришдир. Бироқ, режанинг бандлари бўйича Вашингтон, Париж, Лондон ва Берлин жиддий келишмовчиликларга эга.

Муҳокамалардан хабардор бўлган ғарб дипломатларидан бирининг айтишича, бу амбицияли режа бўлиб, мураккаб масалалар бўйича фикрлар бир-бирига мос келмайди.

Ҳозир АҚШ ва Германия Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболларини тўсиб қўймоқда, аммо Франция ва Буюк Британия буни кўпроқ ёқлайди.

Шу билан бирга, америкаликларнинг шунчаки таклифга ҳеч қандай фундаментал эътирозлари йўқ.

«Агар Камала Ҳаррис президентликка сайланса, у ҳолда Байден ўтиш даврида бу йўналишда ҳаракат қилиши мумкин. Агар бу Трамп бўлса, унда аргумент кучини йўқотади ва Байденнинг ҳар қандай ташаббуси вазиятни ёмонлаштириши мумкин», деди европалик дипломат.

Нашрнинг энг оптимистик суҳбатдошлари фикрича, Қўшма Штатларнинг бу ҳаракати Германия позициясини ўзгартириши мумкин. Ҳозир тўрт нафар етакчи қарор қабул қила олмайди, чунки алянс таркибига 32 давлат киради. Камида Туркия ва Венгрия Украинанинг НАТОга киришига қарши чиқиши мумкин.

Мавзуга оид