Ўзбекистон | 09:40
1654
1 дақиқада ўқилади

Малайзия Ўзбекистон исломий банкинг бозорига биринчилардан бўлиб кириши мумкин

Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Малайзиянинг Export-Import Bank of Malaysia (Эксимбанк) президенти ва бош ижрочи директори Нурбаю бинти Касим Чанг билан учрашди.

Фото: Дунё

Учрашувда Малайзия Эксимбанки раҳбарияти билан Ўзбекистон тижорат банкларига молиявий ресурсларни ажратиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Малайзия томони билан Ўзбекистондаги халқаро рейтинглар ва стандартларга жавоб берадиган молиявий барқарор бўлган давлат ва хусусий банклар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида фикр алмашилди.

Эксимбанкнинг ўтган йиллар давомида исломий банкинг йўналишида эришган улкан тажрибасини инобатга олиб, Малайзия томонига Ўзбекистон молиявий секторига исломий банкинг ва суғурта (такафул) бозорига биринчилардан бўлиб кириш таклифи билдирилди.

Эксимбанки президенти Ўзбекистонга инвестиция киритишни режалаштираётган Малайзия компаниялари билан алоҳида учрашув ўтказиш, ҳар бир компания лойиҳаларини батафсил таҳлил қилган ҳолда, уларни қулай шартлардаги молиявий ресурслар билан таъминлаш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид