Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Мисрнинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Мисрнинг янги элчиси этиб тайинланган Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммадни қабул қилди.
"Мисрнинг янги тайинланган Элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммад жанобларини қутлаб, ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили Қоҳирага амалга оширган расмий ташрифи истиқболли ҳамкорлик учун янги пойдевор қўйди.
Фаол ва яқин муносабатлар кун тартибини бойитишда, шубҳасиз, элчихоналар муҳим ўрин тутади. Бахтиёр Саидов элчига Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилади.
Мавзуга оид
16:05 / 17.10.2024
Мисрда дунёдаги энг қиммат музей очилди. Уни қуришга қарийб 20 йил вақт кетди
08:10 / 10.10.2024
ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
13:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
08:30 / 20.09.2024