Ўзбекистон | 09:57 / 19.10.2024
2601
1 дақиқада ўқилади

Наманганда савдо дўкони ёниб кетди

Олов ўчирилгунча савдо дўконининг катта қисми ва ундаги товарлар ёниб кетган.

Наманган вилояти Чортоқ туманида савдо дўкони ва ундаги товарлар ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳодиса бугун 2024 йил 19 октябр куни тонгда содир бўлган. Соат 04:50 да ФВБга Чортоқ туман “Дилдош” МФЙда жойлашган савдо дўконларининг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин қутқарув экипажлари соат 04:56 да воқеа жойига етиб бориб, соат 06:10 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида дўконнинг шифт ва том қисмидан 210 метр квадрат жойи ҳамда моддий-товарлари ёниб зарарланган.

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва айбдор аниқланмоқда.

Мавзуга оид