Ўзбекистон | 01:52 / 19.10.2024
38964
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 19 октябр маҳаллий вақт билан 01:32 да зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентри Тошкентдан 30 км жанубий-шарқда.
Эпицентр: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани.
Зилзила координаталари: 41,03 градус шимолий кенглик; 69,39 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 10 км.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Нурафшон шаҳрида 2 балл, 4 км.
Ўрта Чирчиқ туманида 2 балл, 8 км.