БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
Резолюцияда Марказий Осиё давлатларининг ядровий қуролларни тарқатмаслик ва қуролсизланиш глобал архитектурасини мустаҳкамлаш, превентив дипломатия ва тинчликпарварлик воситаларини илгари суришдаги роли алоҳида қайд этилган.
24 октябр куни БМТ Бош Ассамблеяси минтақа давлатлари номидан Туркманистон тақдим этган «Марказий Осиёда тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» резолюциясини қабул қилди. Ҳужжатга 37 давлат, жумладан Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Россия ва Туркия ҳаммуаллифлик қилди.
Қарорда Марказий Осиё давлатларининг ядровий қуролларни тарқатмаслик ва қуролсизланиш глобал архитектурасини мустаҳкамлаш, превентив дипломатия ва тинчликпарварлик воситаларини илгари суришдаги роли алоҳида қайд этилган.
Йиғилишда қайд қилинишича, Марказий Осиёда тинчлик ҳудудини шакллантириш минтақа мамлакатлари ўртасида олий даражадаги ўзаро ҳамкорлик механизми – Давлат раҳбарларининг мунтазам равишда ўтказилаётган Маслаҳат учрашувлари, 2006 йилда Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартномани имзолаш, 2007 йил декабр ойида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказини ташкил этиш, ҳамкорликнинг барча асосий йўналишларида минтақавий мулоқотни ривожлантириш учун платформаларни шакллантириш туфайли мумкин бўлди.
Туркманистоннинг БМТдаги элчиси Оқсултон Отаева Марказий Осиёнинг тинчлик ҳудуди сифатида тан олинишини юқори баҳолаб, буни халқаро ҳуқуқ феномени деб атади. Ҳозирги вақтда Жанубий Атлантика, Ҳинд океани, Лотин Америкаси ва Кариб денгизида ҳудди шундай ҳудудлар борлиги қайд этилди.
Отаева минтақа давлатлари ўзаро ҳамкорликнинг барча элементлари: сиёсий, иқтисодий, экологик, озиқ-овқат ва гуманитар соҳаларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудудида барқарорликни таъминлашини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:39
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
17:22 / 19.11.2024