Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Исроилнинг Рафиқ Ҳаририй касалхонаси яқинидаги ҳужумини «даҳшатли» деб атади
«Исроилнинг Рафиқ Ҳаририйнинг давлат шифохонасига қилган ҳужуми даҳшатли», — дейди БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Турк.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Турк Ливан пойтахти Байрутда Рафиқ Ҳарири давлат шифохонаси яқинидаги Исроилнинг ҳужумини «даҳшатли» деб атади.
Турк халқаро гуманитар ҳуқуқнинг тинч аҳолини ҳимоя қилиш билан боғлиқ асосий тамойилларига ҳурмат кўрсатишга чақирди.
«Исроил томонидан Рафиқ Ҳаририй давлат касалхонаси яқинида амалга оширилган ҳужум даҳшатли», — деб ёзади БМТ олий комиссари.
Туркнинг қайд этишича, ҳужумда камида 18 киши ҳалок бўлган, улардан тўрт нафари бола, яна 60 киши яраланган.
Халқаро гуманитар ҳуқуқнинг фуқароларни ҳимоя қилишга оид асосий тамойилларига риоя қилиш керак. Қурбонлар сонини, тинч аҳолининг жароҳатланишини ва фуқаролик объектларига зарар етказишнинг олдини олиш ва камайтириш учун барча эҳтиёт чораларини кўриш зарур, деди у.