Apple М4 чипли янги iMac компютерини тақдим қилди
Асосий янгиликлар — кучлироқ чип, nano-текстурали дисплей, 12 мегапикселли Center Stage камераси ва Thunderbolt 4 портлари.

Фото: Apple
Apple М4 чипига эга янги iMac компютерини тақдим қилди. Асосий янгиликлар - nano-текстурали дисплей, 12 мегапикселли Center Stage камераси ва Thunderbolt 4 портлари.
М4 чипи туфайли iMac иловаларни очиш ва Safari билан ишлаш каби кундалик вазифаларни бажаришда 1,7 баробар тезроқ экани таъкидланмоқда. Янада оғирроқ юкламаларда, жумладан, фотосуратларни қайта ишлашда тезлик 2,1 баравар ошган. Видео ўйинлар янги график процессор туфайли сезиларли даражада силлиқ ишлайди ва М4 чипидаги Neural Engine энди уч баравар тезроқ бўлиб, сунъий интеллект иловалари унумдорлигини сезиларли даражада оширади. Қурилма 16 Gb тезкор хотира билан таъминланади, уни 32 Gb гача кенгайтириш мумкин.
Янгиланган 12 мегапикселли Desk View функциясига эга Center Stage камераси видеоқўнғироқлар учун оптималлаштирилган: у фойдаланувчини экраннинг марказида ушлаб турган ҳолда рамкани автоматик равишда текислайди ва бир вақтнинг ўзида столда нима борлигини кўрсатиш имконини беради. Овоз тизими учта микрофон ва ҳажмли овозни яратадиган олтита динамикдан иборат.
Барча iMac компютерлари рангига мос аксессуарлар – Magic Keyboard клавиатураси ва Magic Mouse сичқончаси билан таъминланган. Баъзи опцияларда Magic Trackpad ҳам бор. Уларнинг ҳар бири USB-C улагичига эга.
Янги маҳсулотнинг барча тўртта USB-C порти Thunderbolt 4 ни қўллаб-қувватлайди, бу бир вақтнинг ўзида юқори тезликдаги драйверларни ва иккита 6К мониторни улаш имконини беради. iMac шунингдек, Wi-Fi 6E ва Bluetooth 5.3 модуллари билан жиҳозланган ва Touch ID га эга.
Қурилма еттита рангда мавжуд - яшил, сариқ, тўқ сариқ, пушти, бинафша, кўк ва кумуш.
Асосий модел нархи 1299 доллардан бошланади, 10 ядроли процессорга эга янгиланган версия эса 1499 доллар туради. Компютерларга 28 октябрдан бошлаб олдиндан буюртма бериш мумкин, сотувлар 8 ноябрдан бошланади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

20:48 / 16.04.2025