Ўзбекистон | 12:46
19672
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

«Ўзгидромет» 4-6 ноябр кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотларни тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 4-5 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 6 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ва 6 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши. Ҳарорат 4 ноябрда кечаси +5...+10, кундузи +8...+13; 5 ноябрда кечаси +2...+7, кундузи +10...+15; 6 ноябрда кечаси +0...+5, баъзи жойларда -2, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 5 ноябрда кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ва 6 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 4 ноябрда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи 4 ноябрда +20...+25, 5 ноябрда +13...+18, 6 ноябрда +10...+15 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 5-6 ноябрда кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 4 ноябрда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи 4 ноябрда +20...+25, 5 ноябрда +13...+18, 6 ноябрда +10...+15 даража бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ва 6 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14, кундузи 4 ноябрда +24...+29; 5-6 ноябрда +17...+22 даража бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 4 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 5-6 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ва 6 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14, кундузи 4 ноябрда +24...+29; 5-6 ноябрда +20...+25 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 4 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 5-6 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 ноябрда кечаси +5...+10, кундузи +20...+25; 5 ноябрда кечаси +7...+12, кундузи +12...+17; 6 ноябрда кечаси +7...+12, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақт-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 5-6 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4 ноябрда кечаси +3...+8, кундузи +13...+18; 5-6 ноябрда кечаси ва кундузи +3...+8 даража бўлади.

Мавзуга оид