Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Октябр ойида инфляция 1 фоиздан паст бўлди
Октябрда Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,84 фоизни ташкил қилди. Йиллик инфляция 10,24 фоизгача пасайди.
2024 йил октябр ойи якунига кўра, Ўзбекистонда 0,84 фоизлик рекорд даражада паст инфляция кузатилди.
Статистика агентлиги хабарига кўра, йиллик инфляция (2023 йилнинг октябрига нисбатан) 10,24 фоизгача пасайди (бир ой аввал бу кўрсаткич 10,46 фоиз эди), йил бошидан бери эса (январ-октябрда) нархлар ўртача 7,67 фоизга ошди.
Ўтган ойда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,1 фоизга ошди (йиллик ҳисобда 2,4 фоизга). Ноозиқ-овқат товарлари 0,7 фоизга (8,1 фоиз), пулли хизматлар нархлари 0,8 фоизга (28,7 фоиз) қимматлади.
Гўшт нархининг ўсиши секинлашди: суякли мол гўшти 0,8 фоизга (сентябрда 3,1 фоизга, августда 5,3 фоизга ошганди), қўй гўшти эса 1,2 фоизга (сентябрда 2,8 фоиз, августда 4,9 фоиз). Йил бошидан буён мол гўшти 11,7 фоизга, қўй гўшти 12,3 фоизга қимматлади.
Тухум яна 1 фоизга (йиллик ҳисобда 22,9 фоизга арзонлади), кунгабоқар ёғи 2,3 фоизга (йил давомида +3,4 фоиз), сут 0,9 фоизга (+4,2 фоиз) қимматлади. Шакар 1,2 фоизга (йил давомида +2,7 фоиз), гуруч 2,9 фоизга (+0,4 фоиз), ун 0,2 фоизга (-2,6 фоиз) арзонлади.
Кетма-кет иккинчи ой ижара ҳақи 1 фоиздан кўпроққа ошиши кузатилмоқда. Октябр ойида республикада уй-жой ижараси ўртача 1,9 фоизга қимматлади.
Дори-дармонлар нархи ўсишда давом этмоқда, октябр ойида бу кўрсаткич яна 1,2 фоизга ошди (йил бошидан буён 25,4 фоизга).
Мавзуга оид
18:45 / 30.03.2026
Президент 2026 йилда инфляцияни 6,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш вазифасини белгилади
12:23 / 25.03.2026
Тошкент вилоятида чиқинди тарифлари ошади
08:35 / 22.03.2026
Эрон уруш ва иқтисодий инқироз фонида рекорд қийматдаги банкнотни муомалага чиқарди
18:22 / 21.03.2026