Ўзбекистон | 09:24 / 02.11.2024
1492
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси «Қозоғистон Республикасининг ҳудудий мудофааси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

Қозоғистон парламенти мажлиси (қуйи палатаси) «Қозоғистон Республикасининг ҳудудий мудофааси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

Қонун лойиҳасининг мақсади мамлакат мудофаа қобилиятини ошириш, аҳоли, ҳудудий мудофаа иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш ва сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ва уруш даврида республика ҳудудини муҳофаза қилишдан иборат.

Қонун лойиҳаси Қозоғистон мудофаа тизимига янги тушунчаларни киритади: «ўзини ўзи мудофаа қилиш» ва «кўнгилли». Ўзини ўзи мудофаа қилиш тузилмалари ҳарбий ҳолат ва уруш даврида маҳаллий ҳарбий ҳокимиятларни ташкил қилади.

«Қонун лойиҳасида кўнгиллилар кўзда тутилган. Улардан фойдаланиш жанговар миссияларни, қўллаб-қувватлаш миссияларини ва улар бажарадиган муайян функцияларга асосланган ёрдамчи вазифаларни ўз ичига олади. Агар кўнгиллилар жанговар топшириқларни бажарса, улар Мудофаа вазирлиги томонидан таъминланади. Ёрдамчи қисмлардан кўнгиллилар билан таъминлаш маҳаллий ижроия органларининг зиммасида бўлади», — дея мудофаа вазири ўринбосари Султон Камалетдиновдан иқтибос келтиради Kazinform агентлиги.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид