Жаҳон | 17:56 / 06.11.2024
1885
1 дақиқада ўқилади

Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди

Шунингдек, мазкур техник воситалар акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланмаслигига доир қўшимча киритилди.

Президент томонидан имзоланган қонун билан Солиқ ҳамда Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Солиқ кодексига махсус ваколатли давлат органи томонидан олинадиган тезкор қидирув тадбирлари тизими техник воситаларининг республика ҳудудига олиб кирилишини солиқ солишдан озод қилишни назарда тутувчи қўшимчалар, шунингдек, мазкур техник воситалар акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланмаслигига доир қўшимча киритилди.

Божхона кодексига юқорида кўрсатилган техник воситаларни бож тўлашдан озод қилиш тарзида тариф имтиёзлари берилишини назарда тутувчи қўшимча киритилди.

Шунингдек, ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа идоралар ҳарбий юкларининг божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимини тўлашдан озод қилинди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид