Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
«Ўзгидромет» 18-20 ноябр кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотларни тақдим этди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 18 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 19-20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 19-20 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 18-19 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 19-20 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8, кундузи +14...+19, Навоий вилоятининг шимолда кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 18 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8, кундузи 18 ноябрда +14...+19, 19-20 ноябрда +12...+17 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади.. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+9, кундузи +17...+22 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 18-19 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 ноябрда кечаси 0...+5, кундузи +10...+15, 19-20 ноябрда кечаси +2...+7, кундузи +12...+17 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3, кундузи +5...+10 даража бўлади.