Ўзбекистон | 14:06
1837
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон элчиси Покистондаги Нақшбандия тариқати етакчиси билан учрашди

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистондаги Нақшбандия тариқати етакчиси шайх Муҳаммад Нақиб ур-Реҳман билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

Шайх Муҳаммад Нақиб ур-Реҳман бундан бир неча йил олдин Ўзбекистонга қилган сафари эсга олди

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг зиёрат туризми имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Покистон вакилларининг муқаддас қадамжоларга сафарини ташкил этишнинг муҳимлиги таъкидланди.

"Ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистоннинг зиёрат туризм йўналишидаги имкониятлари чексиз. Мамлакатингизда жойлашган муқаддас қадамжолар ва тарихий обидаларни дунёнинг ҳеч бир бурчагидан топа олмайсиз. Хусусан, Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси ва Бухоро вилоятидаги "Етти пир" мажмуалари каби манзилгоҳлар нафақат Покистон, балки бутун дунё мусулмонлари учун азиз манзиллар ҳисобланади. Имом Бухорийнинг ислом тараққиётига қўшган ҳиссасини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ. У Ислом илмининг энг улуғ уламосидир. Шундай экан, бу улкан салоҳиятни тўлиқ ишга солиш, таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистоннинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш лозим", – деди Муҳаммад Нақиб ур-Реҳман .

Мазкур йўналишдаги ҳамкорликнинг истиқболлари ва келгуси режаларни муҳокама қилиш учун покистонлик уламолардан иборат делегациянинг Ўзбекистонга сафарини ишлаб чиқиш бўйича мулоқотни давом эттиришга аҳдлашиб олинди.

Учрашувда уламонинг ўғли, Ўзбекистоннинг Покистондаги зиёрат туризми бўйича элчиси Шайх Муҳаммад Ҳасан Ҳасиб ур-Раҳмон ҳам иштирок этди.

Мавзуга оид