Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
Лондон, Амстердам ва Париж каби Европанинг бошқа аэропортлари пандемия оқибатларига дуч келган бир вақтда ушбу аэропорт нафақат тикланишга, балки ўз позициясини мустаҳкамлаб олишга ҳам эришди.
Истанбул аэропорти Лондон, Амстердам ва Парижни ортда қолдириб, Европадаги энг гавжум ҳаво бандаргоҳига айланди.
Сўнгги йилларда Истанбул аэропортида йўловчилар оқими сезиларли даражада ошган бўлиб, бу унга Европа аэропортлари орасидаги етакчилигини сақлаб қолишга ёрдам берди. Ушбу муваффақият Туркиянинг Европа, Осиё ва Африка орасида кўприк бўлиб хизмат қилувчи географик жойлашуви, шунингдек, йўловчиларига замонавий шароитларни таклиф қилувчи юқори даражадаги сервиси билан изоҳланмоқда.
Хитроу (Лондон), Схипхол (Амстердам) ва Шарл-де-Голл (Париж) каби Европанинг бошқа аэропортлари пандемия оқибатларига дуч келган бир вақтда Истанбул аэропорти нафақат тикланишга, балки ўз позициясини мустаҳкамлаб олишга ҳам эришди.
Учиб кетишлар сони бўйича дунёдаги топ-10 аэропортлар қаторига киритилиши Истанбулнинг халқаро майдондаги аҳамиятини билдиради. Ушбу кўрсаткич, уни Атланта, Чикаго ва Дубай каби йирик аэропортлар билан бир қаторга қўяди.
Туркия ҳукумати, шунингдек, аэропортнинг жаҳон авиация секторидаги позициясини мустаҳкамлаш учун рейслар сонини ошириш ва янги йўналишлар очиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Истанбул аэропорти 2018 йилдан 2024 йилнинг октябр охирига қадар 317,7 миллиондан ортиқ йўловчини қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, Сингапур ва Малайзия пойтахти Куала-Лумпур ўртасидаги парвоз йўналиши 2023 йилда дунёдаги энг машҳур йўналишга айланган эди. Ўтган йили ушбу йўналиш бўйича ҳар икки томонга парвоз қилаётган самолётларда мавжуд бўлган ўриндиқларнинг умумий сони 4,9 миллионтани ташкил этган.
Мавзуга оид
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
07:37 / 26.10.2024