Жаҳон | 21:17 / 29.11.2024
14919
2 дақиқада ўқилади

Аукционда 6,2 миллион долларга сотиб олинган бананни ўз эгаси еб қўйди

Санъатнинг концептуал асари шу тариқа йўқ қилинди.

Бозордаги капиталлашуви 17,4 миллиард доллар бўлган энг йирик блокчейн лойиҳаларидан бири Tron асосчиси Жастин Сун аввалроқ 6,2 миллион долларга сотиб олган бананни еди. У ўз хатти-ҳаракатининг сабабини тушунтирмади.

Жастин Сун 21 ноябр куни «Comedian» деб номланган ва деворга ёпиштирилган банан кўринишидаги арт-объектни Sotheby's аукционида 6,2 миллион долларга сотиб олган эди.

«Бу шунчаки санъат асари эмас: у санъат, мемлар ва криптовалюта ҳамжамиятини боғлайдиган маданий ҳодисани ифодалайди. Ишончим комилки, бу иш янгича фикрлаш ва мунозараларни илҳомлантириб, тарихнинг бир қисмига айланади», деб ёзган эди Сун хариди ҳақида.

«Comedian» санъатнинг концептуал асари бўлиб, у деворга скоч лентаси билан ёпиштирилган банан эди. У 2019 йилда Art Basel Miami Beach ярмаркасида рассом Маурицио Каттелан томонидан тақдим этилди. Асарда рассом томонидан Майамидаги озиқ-овқат дўконидан сотиб олинган банан ишлатилган.

Мавзуга оид