Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийдаги «Темирчи» олтин кони 5,4 млн долларга сотилди
Аукционда 4,1 млрд сўм билан сотувга қўйилган олтин кони 67,7 млрд сўмга сотилди. Савдо 12 соатдан ортиқроқ давом этиб, актив нархи бошланғич нархдан 16,5 баробаргача қимматлади.
Фото: E-auksion
18 август куни E-auksion платформасида Навоий вилояти, Нурота тумани, Зафаробод шаҳарчасидан 26,7 км шимолий-ғарбда жойлашган «Темирчи» олтин кони аукцион савдолари орқали сотилди.
Кон 4 млрд 120 млн 412 минг бошланғич нарх билан сотувга қўйилди. Қарийб 12 соат давом этган савдо жараёнида талабгорлар рақобати туфайли нархлар кескин ошиб, актив 67 млрд 780 млн 777 минг сўмга сотилди. Бу – лотнинг умумий бошланғич қийматидан 16,5 баробарга кўп.
Якунда лотни «Zauris» МЧЖ ютиб олди. Ушбу корхона 2025 йилнинг 4 июл куни Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Фаолият тури – рангли металл рудаларини қазиб олиш. Устав фонди – 10 млн сўм.
Компаниянинг 100 фоиз улуши Файзиева Феруза Тоҳир қизига тегишли. Раҳбар сифатида ҳам Феруза Файзиева кўрсатилган.
Ғолиб белгиланган жойлардан олтин қазиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ қидирув ишларини олиб боради. Инвестордан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш талаб қилинади.
Мавзуга оид
22:44 / 02.05.2026
Навоийда маъданли тошларни қазиш ва олтин ажратиб олиш билан шуғулланган шахслар ушланди
10:03 / 28.04.2026
Навоийда мактаб ўқувчилари бошқарувидаги машина ЙТҲга учради
08:32 / 21.04.2026
Ишчи виза ваъдаси билан минглаб доллар талаб қилганлар ушланди
14:26 / 18.03.2026