World Athletics Ўзбекистонни кузатув рўйхатидан чиқарди
Бутунжаҳон енгил атлетика ассоциацияси Ўзбекистоннинг мусобақалардаги натижаларини шубҳалардан холи деб топди.
Бутунжаҳон енгил атлетика ассоциацияси (World Athletics) мусобақалар натижаларини эҳтимолий манипуляциясини аниқлаш мақсадида тузилган кузатув рўйхатидан саккизта давлатни, жумладан Ўзбекистонни ҳам олиб ташлади. Бу ҳақда ташкилотга таяниб «РИА Спорт» хабар берди.
World Athletics 2022 йил сентябр ойида Енгил атлетикадаги салбий ҳолатларга қарши кураш (AIU) ташкилоти томонидан Токио Олимпиадаси саралаши давридаги шубҳали натижалар ҳақида 17 та ҳисобот бўйича текширув бошлаб, кузатув рўйхати шакллантирилганини эълон қилган эди.
«2024 йил учун йиллик ҳисобот ҳамда ҳакамлар стандартлари ва жараёнларини такомиллаштириш бўйича эришилган ютуқлардан сўнг, танлов комиссияси томонидан белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда қуйидаги федерациялар рўйхатдан чиқариб ташланади: Албания, Арманистон, Гуржистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Туркия ва Ўзбекистон», дейилади ташкилот баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда World Athletics кенгаши саралаш баллари бўйича нотўғри маълумотлар муаммосини ҳал қилиш учун Мусобақалар манипуляцияси кузатув рўйхатини тузган эди. Кейин AIU шубҳали Олимпия саралаш стандартларини текшириш учун 17 та индивидуал йўлланма олди ва мусобақаларни манипуляция қилиш деб аталадиган кузатув рўйхатини ишга туширди.
World Athletics кузатув рўйхатига киритилган федерациялар томонидан ўтказиладиган мусобақаларда эришилган натижаларни тан олмаслигини маълум қилди, танланган расмий тадбирлар бундан мустасно. Буларга расмий халқаро ёки минтақавий чемпионатлар киради.
Мавзуга оид
17:38 / 23.12.2024
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
12:20 / 19.12.2024
Франция кассация суди Саркозига ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
17:16 / 17.12.2024
Қирғизистон бош вазири коррупция туфайли истеъфога чиқарилган бўлиши мумкин
15:17 / 17.12.2024