Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик 18 ёшли футболчи фаолиятини Испанияда давом эттиради
«Локомотив» клуби ҳамда Ўзбекистон ёшлар жамоасининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради.
Тошкент клуби матбуот хизмати хабарига кўра, «темирйўлчилар» Лазизбек Мирзаевни «Леганес» клубига трансфер қилган. «Леганес» жамоаси Ла Лига иштирокчиси саналиб, турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.
«Лазизбек Мирзаев футболдаги илк қадамларини «Локомотив» футбол мактабида Сайдулло Турсунов қўл остида йўлга қўйган бўлиб, ўз ёш тоифасида Ўзбекистондаги энг иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади. Унинг Ўзбекистон U17 жамоасида сардор сифатида ҳаракат қилиши ҳам бежиз эмас. Биз Лазизбек Мирзаевга миннатдорчилик билдирган ҳолда Испаниядаги фаолиятига омад тилаб қоламиз», - дейилади «Локомотив» хабарида.
Йил бошида Мирзаев ушбу жамоанинг йиғинларида ҳам қатнашган ва қишда 18 ёшга тўлгач, испан клуби билан расман шартнома имзолаши ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, Лазизбек жорий мавсум Суперлигада 14 ўйинда тўп сурди, у тўп сурган «Локомотив» клуби Про лигага равона бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Мирзаев 2023 йилда Ўзбекистон U17 жамоаси сафида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб, скаутлар эътиборига тушгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
17:37 / 20.03.2024
Ўзбекистон U17 жамоаси етакчиси Испания клубига ўтиши мумкин
02:58 / 17.06.2020
Ла Лига. «Барселона» аутсайдерни мағлуб этиб, пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди
21:36 / 21.02.2020
«Барса» аутсайдернинг ягона форвардини сотиб олди. Нега?
00:57 / 31.01.2020