Бизнесни ривожлантириш банкининг янги банк хизматлари марказлари очилди
Бизнесни ривожлантириш банки АТБ молиявий хизматлар бозоридаги кучли рақобат шароитига фаол мослашув орқали ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.
Мижозларга таклиф этилаётган замонавий ва қулай хизматлар, юқори даромадли омонатлар, ҳисоб рақамларини ишончли бошқариш банкнинг барқарор ривожланишида муҳим омил бўлмоқда.
Бугунги кунда банкда мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича 15 та стандарт ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинган. Энг муҳими, банк хизмат кўрсатиш офислари ва Банк хизматлари марказлари фаолияти мижозларга йўналтирилганлик модели асосида ташкил этилмоқда.
Ҳозирда Бизнесни ривожлантириш банки тузилмалари орқали республика миқёсида 1,6 млн. нафардан ортиқ мижозга хизмат кўрсатилмоқда.
Шу кунларда банк хизматлари марказлари яна иккитага кўпайди.
Ғазалкент шаҳри ва Шўрчи туманида фаолият бошлаган мазкур марказларда маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлар учун инновацион ечимлар ва қулай шартлар асосида хизматлар кўрсатила бошланди.
Эндиликда мижозлар банк хизматларидан фойдаланиш учун вилоят марказига бориши шарт эмас. Жумладан, жисмоний шахслар учун валюта айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари, микроқарз олиш, бизнес вакилларига ҳисоб рақам очиш, конвертация ва бошқа хизматлар шу ернинг ўзида кўрсатилади.
Бизнесни ривожлантириш банки ҳар доим мижозларга яқин бўлишга ва уларнинг эҳтиёжларини тез ва самарали ҳал этишга интилади!
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 21.10.2024
Тадбиркорлар учун ўқув курси: ҳаммаси бепул!
20:42 / 10.09.2024
БРБга ажратилган қарзлар устав капиталини оширишга йўналтирилади
09:59 / 23.08.2024
Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳалар аниқланди
19:00 / 14.08.2024