Боливия прокуратураси собиқ президент Эво Моралесни ҳибсга олишга ордер берди
Собиқ президент одам савдоси ва вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонликда айбланмоқда.

Фото: Getty Images
Боливия прокуратураси мамлакат собиқ президенти Эво Моралесни ҳибсга олиш учун янги ордер берди. AFP'нинг ёзишича, у одам савдоси ва вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонликда айбланмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, Моралес ушбу жиноятларни президентлик даврида содир этган.
Прокуратуранинг версияси бўйича Эво Моралес 2015 йилда 15 ёшли қиз билан яқин муносабатда бўлган ва қиз ундан фарзанд кўрган. Боливия қонунларига кўра бундай ҳолат вояга етмаган қизни зўрлашга тенглаштирилган.
2024 йил сентябрда гумонланувчини ҳибсга олиш бўйича биринчи ордер берилган эди. Аммо унинг адвокатлари терговни тўхтатиш ва ордерни бекор қилишга муваффақ бўлган. Ўшанда прокуратура айбловлар рўйхатини кенгайтириб, улар орасига одам савдосини ҳам қўшган. Даъво ўзгартирилгач, ҳибсга олиш учун янги ордер берилди.
Собиқ президент кўплаб тарафдорлари яшовчи Чапаре провинциясида яшириниб келмоқда. У ўзининг айбсизлигини қатъий таъкидлаб, айбловларнинг барчаси унинг 2025 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишига тўсқинлик қилишга уриниш эканини даъво қилмоқда. Эво Моралеснинг айби исботланса, у 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Эво Моралес 2006 йилдан 2019 йилга қадар Боливия президенти бўлган. Жорий йил сентябр ойида у амалдаги давлат раҳбари Арсенинг иқтисодий бошқарувига қарши норозилик намойишларини бошлаган эди. Июн ойида эса Боливияда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинганди. Октябр ойида Эво Моралес ўзига суиқасд уюштирилганини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди

22:37 / 27.10.2024
Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди

17:12 / 23.09.2024
Юраги ва мияси энг соғлом қабила: Боливиядаги симанларнинг сири нимада?

22:37 / 27.06.2024