Ўзбекистон | 15:00 / 18.12.2024
3465
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Asakabank Hyundai Capital ва ADM Global билан ҳамкорликда автомолиялаштиришда янги даврни бошламоқда

13 декабр куни Тошкент шаҳрида Asakabank, Hyundai Capital ва ADM Global вакиллари ўртасида автомолиялаштириш соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида мазкур жараёнларини соддалаштириш, мижозлар учун янада қулай ва инновацион молиявий маҳсулотларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Asakabank

Hyundai Capital ва ADM Global компаниялари халқаро тажриба асосида Ўзбекистон бозорида автомолиялаштиришни янги босқичга кўтариш учун ўз ёрдамини таклиф қилди. Бунда Asakabank'нинг ушбу йўналишдаги етакчилик роли алоҳида таъкидланди.
“Биз инновацион IT инфратузилмамиз ва малакали жамоамиз орқали дунёдаги энг замонавий молиявий ечимларни Ўзбекистонда жорий этишга тайёрмиз”, - деди Asakabank бошқаруви раиси ўринбосари Бекзод Тангматов.

2025 йилда ушбу ҳамкорлик доирасида амалий қадамлар ташланади. Жумладан, молиялаштириш жараёнини янада шаффоф ва қулай қилишга йўналтирилган механизмлар ишлаб чиқилади.

Мазкур ташаббус орқали аҳолининг автомобиль сотиб олиш имконияти ошиши кутилмоқда. Бундан ташқари, мижозларга автомобилларни харид қилишда янада енгил ва тезкор ечимлар тақдим этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид