Кара-Мурзанинг онаси заҳарланиш аломатлари билан Charité'га ётқизилди
Владимир Кара-Мурзанинг айтишича, унинг онаси Берлиндаги касалхонада, аммо заҳарланиш ва юрак хуружи гумонлари тасдиқланмаган.
Россиялик мухолифатчи сиёсатчи Владимир Кара-Мурзанинг онаси Елена Гордон заҳарланиш аломатларига ўхшаш аломатлар билан Берлиндаги Charité касалхонасига олиб кетилди, деб хабар бермоқда 17 декабр, сешанба куни кечқурун қатор рус тилидаги ОАВ ва Telegram-каналлари.
Ўз навбатида, Берлин полицияси X ижтимоий тармоғида жабрланувчининг исмини айтмай, қотилликка уринишда гумон ҳақида ёзган. «Аёл клиникалардан бирининг тиббиёт ходимларига ўзини заҳарланган деб гумон қилганини айтди», — дейилади хабарда. Полиция жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва эҳтимолий гумонланувчиларни аниқлаш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.
Владимир Кара-Мурза онасининг касалхонага ётқизилиши ҳақида
Владимир Кара-Мурзанинг ўзи Telegramʼда онаси Берлиндаги касалхонада ётганини тасдиқлади, бироқ заҳарланиш ва юрак хуружи ҳақидаги гумонлар тасдиқланмади. «Шифокорлар текширувларини давом эттирмоқдалар», дея қўшимча қилди у журналистлардан оиласининг шахсий дахлсизлигини ҳурмат қилишни сўраб.
Россиялик сиёсатчи Владимир Кара-Мурза икки марта — 2015 ва 2017 йилларда заҳарланган. Биринчи заҳарланишдан сўнг у комага тушиб, ҳаётни қўллаб-қувватлаш сунъий тизимига уланган.
2020 йилда россиялик мухолифатчи Алексей Навалний Россияда «Новичок» моддаси билан заҳарланганидан сўнг Charité Берлин клиникасида даволанган.
Мавзуга оид
11:53 / 04.09.2024
Олаф Шолц Владимир Кара-Мурза билан учрашди
11:00 / 16.08.2024
Жо Байден Россияда озод этилган Владимир Кара-Мурзани қабул қилди
08:01 / 03.08.2024
Бизга Россияни сўнгги марта кўриб турганимизни айтишди — собиқ сиёсий маҳбуслар
11:14 / 02.08.2024