Ўзбекистон | 12:10 / 21.12.2024
1282
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Эрон картошка етиштиришда ҳамкорликни йўлга қўяди

Ўзбекистон делегацияси Эрон Уруғлар ва ўсимликларни сертификатлаш ва рўйхатга олиш институти фаолияти билан танишди.

Фото: Getty Images

Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев бошчилигида мамлакат делегацияси Эронга ишчи сафари давомида Караж шаҳридаги Уруғлар ва ўсимликларни сертификатлаш ва рўйхатга олиш институти фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон вакиллари дастлаб Уруғлар ва ўсимликларни сертификатлаш ва рўйхатга олиш институти бош директори Муҳаммад Ассарех билан учрашув ўтказди. 

Институт бош директори Муҳаммад Ассарех Эронда 4 миллион гектар майдон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ажратилганини, шундан 160 минг гектарида картошка етиштирилишини маълум қилди.

Томонлар картошка етиштириш, янги навларни яратиш ва илмий тадқиқотлар олиб олиш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Эрон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама шерикликни янада ривожлантириш тўғрисида келишиб олинди.

 

Мавзуга оид