Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон баллистик ракеталар учун Хитойдан «минг тонна материал» буюртма қилди
Буюртма қилинган материаллар орасида аммоний перхлорат ҳам бор бўлиб, ундан қаттиқ ракета ёқилғиси ва портловчи моддаларда оксидловчи сифатида фойдаланилади.
Эрон баллистик ракеталар ишлаб чиқариш учун Хитойдан катта миқдорда кимёвий бирикма ва таркибий қисмлар буюртма қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, умумий оғирлиги «минг тоннага» етадиган материаллар Эронга яқин ойлар ичида етиб келади.
Буюртма қилинган материаллар орасида аммоний перхлорат ҳам бор бўлиб, ундан қаттиқ ракета ёқилғиси ва портловчи моддаларда оксидловчи сифатида фойдаланилади. WSJ маълумотларига кўра, бунча ҳажмдаги буюртмадан бир неча юз баллистик ракета учун ёқилғи сифатида фойдаланиш мумкин.
Олдинроқ Хитойда Эронга тегишли иккита кемага 1 минг тоннадан ортиқ кучли оксидловчи бўлган натрий перхлорат юклангани маълум бўлганди. Ушбу юк жорий йил феврал-мартларда Эронда етказилган. Таъкидланишича, бунча миқдордаги натрий перхлорат яқин масофага мўлжалланган тахминан 260 та баллистик ракетага етади.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026