Иқтисодиёт | 13:02 / 06.06.2025
2479
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Эрон портига сармоя киритиб, махсус терминал қуради

Теҳронда Эрон ва Ўзбекистон ўртасида транзит ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Меморандум имзолаш тадбири Теҳронда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 13-йиғилиши доирасида ташкил этилди.

Меморандум Эрон транспорт ва шаҳарсозлик вазири Фарзона Содиқ ва Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда Эрон портлар ва денгизчилик ташкилоти раҳбари Саид Расулий иштирокидаги маросимда имзоланди.

Ўзаро англашув меморандуми доирасида томонлар Ўзбекистон хусусий сектори учун Эроннинг Шаҳид Ражаи портига сармоя киритиш, махсус терминал ва логистика маркази қуриш учун зарур шарт-шароитларни яратади.

Мавзуга оид

Эълонлар