Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспортда йўловчи ташиш хизматлари сифати баҳоланади
Ҳукумат қарори билан автомобил транспортида йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш методикаси тасдиқланди.
Методика қуйидагиларни назарда тутади:
- ҳудудларнинг жамоат транспорти билан таъминланганлик даражаси кўрсаткичларини белгилаш;
- ҳудудларнинг жамоат транспорти билан таъминланганлик даражасини аниқлаш;
- автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш;
- автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича ҳудудларнинг рейтингларини белгилаш.
Шунингдек:
- икки йилда бир марта 1 февралгача Транспорт вазирлиги томонидан автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш дастури тасдиқланади;
- автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича ҳудудларнинг рейтинглари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КРI)ни аниқлашда ҳисобга олинади.
Транспорт вазирлиги:
- 2025 йил 1 ноябргача жойлардаги ҳокимликлар билан биргаликда шаҳарларнинг автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолайди;
- 2025 йил 10 ноябргача баҳолаш натижаларига кўра аҳолига транспорт хизматларини кўрсатиш бўйича республика шаҳарларининг рейтинги эълон қилинади.
Мавзуга оид
08:47 / 19.03.2026
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тартиби белгиланмоқда
18:19 / 06.02.2026
Бир йилда 15 мингдан зиёд таксичи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди
17:11 / 01.08.2025
Ўзбекистонда кўчмас мулкнинг бозор қийматини аниқлаш тизимига ўтилади
07:50 / 19.07.2025