Ўзбекистон | 11:32 / 29.12.2024
1562
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган хорижликлар сони маълум қилинди

Тижорат мақсадида энг кўп одам Туркманистондан келган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-ноябр ойларида 165,1 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 104 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Туркманистон — 89 218 нафар;

Тожикистон — 36 038 нафар;

Афғонистон — 32 232 нафар;

Туркия — 1 166 нафар;

Хитой — 1 132 нафар;

Ҳиндистон — 857 нафар;

Қирғиз Республикаси — 799 нафар;

Корея Республикаси — 608 нафар;

Россия — 479 нафар;

АҚШ — 383 нафар;

Бошқа давлатлар — 2 169 нафар.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид