Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:57 / 15.01.2025
5422
1 дақиқада ўқилади
Қашқадарё вилоятида ер силкиниши содир бўлди
Эпицентр: Деҳқонобод тумани. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 363 км жануби-ғарбда.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилишича, 15 январ куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 12:32 да зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани. Зилзила координаталари: 38,66 градус шимолий кенглик; 66,64 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 363 км жануби-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи: Қамаши туманида 2 балл, 13 км.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш