Жамият | 10:10 / 19.01.2025
18298
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилди

Шифокорлар чақалоқни кўрикдан ўтказиб, унинг туғилганига бир соат бўлганини айтишган.

Тошкент шаҳрида янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар бермоқда.

A post shared by Kun.uz (@kun.uz)

Маълум қилинишича, 2024 йил 15 январ куни тонгги соат 7:30 ларда кўча четида турган сумка Янгиҳаёт тумани Зарбдор маҳалласида яшовчи фуқаронинг диққатини тортган.

Дастлаб сумка ҳаракатлана бошлаган. Сўнг унинг ичидан боланинг йиғиси эшитилган. Фуқаро бориб сумкага қараганда унинг ичида чақалоқ борлигини кўрган.

“Замон” информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, фуқаро дарҳол 102 рақамига қўнғироқ қилган. Воқеа жойига етиб борган ходимлар чақалоқни текшириб кўрган ва шифохонага олиб борган. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тез тиббий ёрдам шифокорининг айтишича, чақалоқнинг туғилганига тахминан бир соат бўлган. Унинг киндиги ҳам ноодатий усулда кесилган. Ҳозирда чақалоқнинг ҳолати барқарор.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти