Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиҳаёт туманида эҳсон қутисини ўғирлашда гумонланган шахс қўлга олинди
Номаълум шахс Янгиҳаёт тумани “Ташаббус” маҳалласи ҳудудидаги дўконларнинг бири олдида ўрнатилган эҳсон қутисини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Фото: ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда номаълум шахс дўкон ёнига ўрнатилган хайрия қутисини ўғирлаб кетгани акс этган видео бўйича расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 28 январ куни соат тахминан 18.00 ларда номаълум шахс пойтахтнинг Янгиҳаёт тумани “Ташаббус” маҳалласи ҳудудидаги дўконларнинг бири олдида ўрнатилган эҳсон қутисини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган фуқаро Д.И. аниқланиб, қўлга олинган.
“Ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.