Тадқиқот: Россиянинг ҳарбий харажатлари бутун Европаникидан юқори
2024 йилда Россиянинг умумий мудофаа харажатлари харид қобилияти паритети бўйича 462 миллиард долларга тенг эди. IISS ҳисоб-китобига кўра, Европа Иттифоқи ва Британия биргаликда 457 миллиард долларга эга.

Фото: Марина Молдавская / ТАСС
Украинага қарши уруш олиб бораётган Россиянинг ҳарбий харажатлари ҳозирда барча Европа Иттифоқи давлатлари ва Буюк Британиянинг мудофаа харажатларидан ошиб кетган. Бу 12 феврал, чоршанба куни Financial Times нашри томонидан эълон қилинган Британия халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) томонидан ўтказилган «Ҳарбий мувозанат» (Military Balance), тадқиқотининг хулосалари.
Ҳужжатда, хусусан, агар АҚШ Украина ва Европа мудофаасини қўллаб-қувватлашни камайтирса, Европа дуч келадиган хавфсизлик муаммолари таҳлил қилинади.
Россия, ЕИ мамлакатлари ва Британиянинг мудофаа харажатлари
Тадқиқотда айтилишича, 2024 йилда Россиянинг умумий мудофаа харажатлари 42 фоизга ошиб, 13,1 триллион рублни ташкил этди, бу харид қобилияти паритети бўйича 462 миллиард долларга тенг. IISS прогнозига кўра, 2025 йилда Россия ҳарбий харажатлари 13,7 фоизга ўсиб, 15,6 триллион рубл (550 миллиард доллар)ни ташкил этади. Бу Россия ялпи ички маҳсулотининг 7,5 фоизига ёки барча федерал харажатларнинг деярли 40 фоизига тўғри келади, деб ёзади FT.
Таққослаш учун, Европанинг мудофаа бюджетлари, жумладан, Буюк Британия ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар харажатлари ўтган йили деярли 12 фоизга ошиб, 457 миллиард долларни ташкил қилди. Хусусан, Германиянинг мудофаа бюджети 23 фоизга ошиб, 86 миллиард доллар (83 миллиард евро)га етди. Шундай қилиб, у 30 йил ичида биринчи марта Британияникидан юқори бўлди, яъни 81 миллиард доллар (78 миллиард евро), дея таъкидлайди нашр. Таъкидланишича, бу статистик маълумотлар Бундесверни модернизация қилиш учун махсус фонддан бир марталик инвестициялар билан изоҳланади.
Анъанавий равишда мутлақ кўрсаткичлар бўйича Европада иккинчи ўринда турувчи Франциянинг мудофаа бюджети 2024 йилда 4,5 фоизга ошиб, 64 миллиард доллар (62 миллиард евро)га етди. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизига тўғри келади.
Европада мудофаа харажатлари энг кўп бўлган давлатлар қаторида Россия билан чегарадош Эстония бор, у ўтган йили ялпи ички маҳсулотининг деярли 4 фоизини мудофаага сарфлаган. Иккинчи ўринни 3,25 фоиз билан Полша эгаллади. Бироқ, мутлақ ҳисобда бу мамлакатларнинг мудофаа харажатлари Европанинг учта йирик иқтисодиётидан анча кам: мос равишда 1,7 миллиард доллар ва 28 миллиард доллар.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Болгария президенти 9 июн куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Жаҳон | 16:35
-
Колумбияда сайловолди митингида чиқиш қилаётган сенаторга суиқасд уюштирилди — видео
Жаҳон | 16:02
-
Трамп Лос-Анжелесга Миллий гвардия аскарларини юбормоқда
Жаҳон | 15:59
-
Ўзбекистонда дорилар Қозоғистонга қараганда қиммат – фармацевтика бозорига қандай омиллар таъсир қиляпти?
Ўзбекистон | 15:50
Мавзуга оид

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади

09:41 / 07.06.2025